AI стартаплар қандай қурилади?

IMPACT.T

ул Богибустон, 186

Расписание

О мероприятии

АҚШда логистика соҳаси учун AI агентлар яратаётган Numeo стартапи асосчилари — Beka Kodirov ва Otabek Yusupov иштирокида "AI стартаплар қандай қурилади?" мавзусида учрашув бўлиб ўтади.

Учрашувда қуйидаги мавзулар муҳокама қилинади:

  •  Силикон водийсида AI стартапларини қуришда учрайдиган асосий муаммолар
  •  Агент технологиялари қандай ишлайди?
  • Voice AI (овозли сунъий интеллект) имкониятлари
  • Ўзбек дастурчилари ва фаундерлари учун АҚШ бозоридаги имкониятлар

Спикерлар ҳақида:

Beka Kodirov (CTO) — Warner Bros. Discovery, Hulu ва fuboTV каби компанияларда 10+ йиллик тажрибага эга юқори малакали муҳандислик раҳбари булган. У Max ва Discovery+ учун Video SDK ишлаб чиқишни бошқарган. Ҳозирда Numeo стартапида AI архитектураси ва маҳсулот стратегиясини бошқармоқда.

Otabek Yusupov — молия ва операцион фаолият соҳасида 14+ йиллик тажрибага эга мутахассис. У 8 йил Deloitte ва 6 йил Amazon компаниясида фаолият юритган. Amazon’да глобал логистика жамоалари учун молиявий стратегия ва режалаштиришни бошқарган.

Эътибор беринг! Жойлар сони чекланган — рўйхатдан ўтишга улгуринг!